Рўзиқул Бердиев: "Ал-Файсали"га қарши ўйинда тезроқ гол уриб олишимиз керак"

ОЧЛ 5-туридан ўрин олган "Насаф" - "Ал-Файсали" учрашуви олдидан "аждарлар" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди. 

"Турнир ҳам охирлашиб бормоқда. ОЧЛдаги иштирокимиз бизнинг даражамизни кўрсатиб турибди. Эртага фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Менимча, йигитлар тайёр. Рақиб қолган жамоалардан фарқи бор. Улар тартиб билан ҳаракат қиладиган клуб".

Ушбу мавсумдаги тақвим ҳақида:

"Биз деярли тиғиз тақвимга ўрганиб бўлдик. Бундай вазиятлардан яхши чиқиб кета оляпмиз. Эртанги натижа асосий мақсадимиз учун жуда ҳам муҳим. Барча тайёр. Фақатгина Алибек Давронов қизил карточкаси туфайли бизга ёрдам бера олмайди".

Футболчиларнинг тикланиш жараёни ҳақида:

"Ёз ўйларида ўйинчиларнинг тикланиши қийин бўлади. Бизда етарлича футболчилар бор эди, лекин айрим ҳолатлар содир бўлди. Ҳозир эса тикланиш жараёни тезроқ ўтяпти".

Ҳимоявий футбол ҳақида:

"Баъзи бир клублар бизнинг майдонга келиб, ҳимоявий ўйин кўрсатишини йигитлар яхши билади. Эртага режамизни амалга оширишимиз учун тезроқ гол уришимиз керак. "Сўғдиёна"га қарши ўйиндан кейин ҳиссиётга берилиб кетдим, улар жуда яхши ҳимояланишди. Мана шундай вазиятлардан чиқиш учун тайёр туришимиз керак бўлади".

Рақиб ҳақида:

"Файсали" жамоасини яхши биламиз, биринчи ўйинда ютдик, лекин осонлик билан эмас. Улар ўз давлатининг энг яхши клуби ҳисобланади. Бошқа клублардан фарқи катта. Шунинг учун, майдонда кўпроқ меҳнат қилишимизга тўғри келади". 

Гуруҳ ҳақида:

Ўйинлар кўрсатдики, тўртала клубнинг кучи тенг. Бу гуруҳда яққол аутсайдер, ёки фаворит йўқ. Ҳа, "Шаржа" номдорроқ бўлиши мумкин, лекин қолганлар ҳам ўз даражасини кўрсатиб қўйди. Менимча, 5-турдан кейин кўп нарса ҳал бўлади".

Эслатиб ўтамиз, ушбу баҳс 27 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 19:00да старт олади. Бердиевдан ташқари меҳмонлар бош мураббийи ҳам ўз фикрлари билан ўртоқлашди

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
ишбобоев жума
26/11/2023 18:03
Насафнинг ори, Узбекистоннинг обруй учун уйнанглар. Олга Насаф!!!
. ...
27/11/2023 02:47
Хужимкор тез тез пас билан уйнасак худо хохласа ютамиз
Begmatov Avaz
26/11/2023 18:11
УЗБЕКИСТОН сиз Билан фахрланади йигитлар!ОЛГА Насаф!!!