Рўзиқул Бердиев: Биз

Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Навбаҳор" ва "Насаф" жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманининг илк қисмида "аждарлар" устози Рўзиқул Бердиев иштирок этди.

"Футбол ажойиб муҳитда ўтди. Наманганда доим шундай бўлган. Шундай ўйнашни йигитларга уқтиргандик ва бу ўхшади. Ҳужумда бироз омад етишмади. Мезбонларга нисбатан бизда имкониятлар кўпроқ бўлди. Рақиб осон тактикада ўйнади, бу бизга қўл келди. Икки жамоа ҳам 2 очкодан маҳрум бўлди.

Соғлигим ҳақида қайғурганингиз учун раҳмат. Сизлар орқали барчага раҳмат айтмоқчиман. Кўплаб футболчилар ўринбосарлар жамоасида ўйнаган. Сизлар ҳали танимасангиз ҳам керак. Сиз билган етакчилар сафимизни тарк этди. Формага келадиган бўлсак, ҳақиқий мухлислар ва мутахассислар футболчиларнинг ҳаракатига қараб билса бўлади.

Жамоанинг ўйинидан қониқдим. Биз "Навбаҳор"га қараганда мазмунли ўйин кўрсатдик. Тўп билан ҳужумга чиқишда ҳам биз фаол эдик. Умумий айтадиган бўлсам, натижа ўйинга мос бўлди.

Саитов ҳозир умумий гуруҳда машғулотларни бошлади. Биз таваккал қилишни хоҳламаймиз. Агар ишлашда давом этсак, иккинчи давра олдидан таркибни кучайтирамиз", - сўзларини келтирмоқда SPORTS.uz нашри мухбири.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
lochinlar navbahor
19/03/2021 22:10
Shumi sizi mazmunli uyiningiz birorta aniq zarba beromadiku