Рўзиқул Бердиев: "Бизга дуранг ҳам етарли бўлиши мумкин, лекин..."

ОЧЛ 6-туридан ўрин олган "Ас-Садд" - "Насаф" учрашуви олдидан бўлиб ўтган матбуот анжуманида Рўзиқул Бердиев иштирок этди ва журналистларнинг саволларига жавоб берди. 

"Икки жамоа ҳам футбол ўйнашни яхши кўради. Ўзи ҳам яхши ўйин кўрсатади, рақибга ҳам тўп тепишга беради. Аммо иккаласи ҳам кейинги босқичга чиқишни мақсад қилган ва бунга ҳаракат қилади. 

Гуруҳимизда 3 та клубда плей-оффга чиқиш имконияти бор. Бизни бир очко ҳам қониқтиради, лекин майдонга фақат ғалаба учун тушмоқчимиз.

Албатта, ҳар бир мураббий жамоада ўзгариш қилишга ҳаракат қилади. Менимча, бу нарса биз учун унчалик ҳам муҳим эмас. "Ас-Садд" нафақат Қатарнинг балки Осиёнинг энг чиройли ўйин кўрсатадиган жамоаларидан бири. Олдин ҳам айтганман, жамоага ҳар доим ҳужумкор ва натижа кўрсатадиган ўйин ярашади. 

Айрим йўқотишлар бор, лекин бизда йўқ футболчиларни ўрнини тўлдира оладиган ўйинчилар бор", - деди қаршиликлар бош мураббийи.  

Маълумот учун, гуруҳда "Насаф" 10 очко билан биринчи ўринда турибди. "Ас-Садд" эса 3-поғонага жойлашган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
SIDDIQOV IZZATILLA
04/12/2023 09:54
1 ochko ham yetarli deb uylamang faqat galaba kerak