Рўзиқул Бердиев: Футболчилар ва менинг
Ads

Бундан бироз аввалроқ Ўзбекистон кубогининг нимчорак финалидан ўрин олган АГМК ҳамда “Насаф” жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Олмалиқликларнинг ғалабаси билан якунланган ушбу ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида мехмонлар устози Рўзиқул Бердиев иштирок этди ва ўзининг ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

“АГМК жамоаси бугун биздан кўра яхшироқ ўйнади, стандард вазиятлардан унумли фойдаланди. Ҳисоб 2:0 кўринишига келганидан сўнг ўйин тақдири ҳал бўлди. Биз ўйинни қутқаришга ҳаракат қилдик, аммо бу ҳаракатларимиз самар бермади. Олмалиқликларни ғалаба билан табриклайман.

Сўнгги ўйинларда омад очиқчасига биздан юз ўгиряпти. Вазиятларни голга айлантира олмаяпмиз.

Тўғри, сўнгги пайтларда футболчиларимиз ҳақида кўплаб миш-мишлар тарқалмоқда. Яқинда менинг жамоадан кетишим ҳақида ҳам ёзиб чиқишди. Лекин буларнинг барчаси ассосиз. Бизнинг клуб билан имзолаган шартномамиз бор. Ҳозир биз бу ҳақда ўйлаётганимиз йўқ. Барчамизнинг фикру-ҳаёлимиз жамоани оғир аҳволдан олиб чиқиш”, - дейди Бердиев.