Рўзиқул Бердиев: Легионерлар мавзуси оғир масала
Ads

“Нефтчи” – “Насаф” (0:3) учрашувидан кейин меҳонлар устози Рўзиқул БЕРДИЕВ учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда "Нефтчи" матбуот хизмати хабар бермоқда.

-Бугунги беллашувда гарчи учта гол киритиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонган бўлсакда, уч очко осонликча қўлга киритилмади. Мезбонлар ҳам дарвозамиз олдида кўплаб хавфли вазиятларни ярата олишди. Аммо улардан самарали фойдалана олишмади. Қисқа қилиб айтса, бугун омад биз томонда бўлди.

-“Насаф”да легионерлар катта ҳажмдаги ишни бажаришмоқда. Уларни танлашга нималарга эътибор берасиз?

-Албатта бу жудаям оғир масала. Биз жамоамиз таркибига қабул қилинадиган ҳар бир легионерни аввало чуқур ўрганамиз. Ўйнаган жамоалари, статистикасини таҳлил қиламиз. Ва энг асосийси жамоамиз ўйинига тушадими йўқми, шунга эътибор қаратамиз. Ўтган йили жамоага қабул қилинган Черан ва Голбан бу борада бизнинг талабларга мос тушди ва жамоага тезда киришиб, катта фойда бермоқда...

-Ўтган йилларда жамоанинг асосий ўйинчилари Геворкян, Бойдуллаев, Аъзамов, Суюнов тарк этган бўлсада, “Насаф” бир маромда ўйин кўрсатиб келмоқда. Бунинг сири нимада?

-Бу менимча мураббийлар штабининг оғир меҳнати ётибди. Биз жамоамиз ўйин услубига, мураббийнин қарашларига тўғри келадиган футболчини излаб топишдан чарчамаймиз.