Рўзиқул Бердиев "Навбаҳор"нинг ярим финалдаги ғалабасига қандай муносабат билдирди?

Бу йилги Ўзбекистон Кубоги финалига “Насаф” ҳамда “Навбаҳор” клублари йўл олдилар. Иккала жамоа ярим финалдаги рақибларини доғда қолдирдилар.

Амалдаги Кубок соҳиби саналган “Аждарлар” яна бу ишини такрорлай олармикин? “Навбаҳор” ҳам жиддий рақиб. “Насаф” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев наманганликларнинг ярим финалда ғалаба қозониб, ҳал қилувчи босқичга чиққани борасида ўз фикрини билдирди.

“Ўзбекистон Кубоги финалига муносиб жамоалар чиқди. Бу йил барқарор ўйин кўрсатиб келаётган иккита клуб бош соврин учун курашади. Ўйлайманки, финал ажойиб тарзда кечади. Муҳит зўр бўлади. “Навбаҳор” клуби финалга чиқишга муносиб эди. Бу йилги мавсумда улар ҳам яхши ўйин кўрсатишяпти. Барқарорлик кўриниб турибди.

Аслида “Навбаҳор” ҳам, “Сўғдиёна” ҳам финалга муносиб эди. Ўйин шунга яраша бўлди. Пенальтилар серияси – бу лотерея. “Навбаҳор” кучли жамоа, таркиби ҳам кучли. Ўйлайманки, “Насаф”да ҳам, “Навбаҳор”да ҳам Кубокни қўлга киритишга имконияти бор”, - дейди Бердиев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Mirjalol official playon6062@gmail.com
16/10/2022 06:12
Рузикул Садуллайвич вакт булди болларни рухлантириш керак бор йуги 5 тур колди олга Насаф
Шухрат Хусаинов
16/10/2022 00:59
Насаф вперёд Пахтакор болелшики