Рўзиқул Бердиев "Нефтчи"дан учралган мағлубиятдан кейин нималар деди?
Суперлига 25-туридан ўрин олган “Насаф” – “Нефтчи” (0:1) ўйинидан сўнг мезбон жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев Кубок финалидан кейинги чарчоқ, нега сафарда уйдаги ўйинлардан кўра яхшироқ ўйнашаётгани ва учрашувда жамоасига нима этишмаганини ва рақиблар унинг жамоасига қарши ўйинларда рағбатлантирилаётгани борасидаги гапларга фикр билдирди.
“Ўйин биз учун кутилмаган натижа билан тугади. Рақиб чуқур ҳимояланди ва ҳужумда бизга деярли имкон бермади. Олдинга ўтиб таваккал қилдик ва қарши ҳужумда гол ўтказиб юбордик”, - дейди мураббий.
“Олдинда вазият ярата оладиган ва ҳужумларни якунлайдиган футболчимиз йўқлиги билиниб қолди. Журналистлар негадир фақат уйдаги ўйинларга эътибор қаратишаяпти. Сафардаги ўйинларда яхши мавсум ўтказаётганимиз ҳақида негадир гапиришмаяпти. Аввал айтганимдек, уйда рақибларимиз чуқур ҳимояланишаяпти ва бу бизга қийинчилик туғдираяпти. Бугунги натижадан кейин имкониятларимиз анча пасайиб кетди. Олдинда яна битта ўйин бор ва биз охиригача ҳаракат қиламиз”.
“Биринчи таймда ўзимиз кам вазият яратдик. Ўзимиз яратилган вазиятларни голга айлантира олмадик. Бунга ҳакамларни алоқаси йўқ”.
“Бизга қарши ўйнаётганлар рақиблар томонидан бонуслар билан рағбатлантирилиши ҳақида биз ҳам узоқлардан эшитяпмиз. Кўп жамоалар очко йўқотишимизни исташаётгандек. Жамоалар бизга қарши икки карра куч билан ўйнашаяпти. Аммо, бу борада асос ёки фикр йўқ”,- деди мураббий.
Фикрлар