Рўзиқул Бердиев: Очко биздан кўра рақибга кўпроқ зарур эди
Ads

Бугун Суперлиганинг 32-тури доирасида бўлиб ўтган “Сўғдиёна” – “Насаф” учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Биз бугун фақат ғалабани кўзлаб майдонга чиққан эдик. Биринчи бўлимда ўйинимиз унча қовушмади. Шу сабабдан танаффусда йигитлар билан жиддий гаплашиб олдик ва натижада иккинчи бўлимни анча мазмунли ўтказдик. Гол киритдик ва якунда ғалабани сақлаб қола олдик. Бугун рақиб жамоа ҳам ёмон ўйин кўрсатмади. Очко биздан кўра уларга кўпроқ керак эди. Лекин ҳимоячиларимиз уларга асло имкон беришмади. Бу йилги олдимизда турган асосий вазифа – мавжуд жамоани сақлаб қолиш эди. Буни уддалай олдик, деб ўйлайман. Бизни ҳамиша қўллаб-қувватлаб турган ишқибозларимизга миннатдорчилик билдираман", - дейди Бердиев.