Рўзиқул Бердиев: "Ўтган мавсум ҳам ҳакамлардан кўп жабр кўргандик. Бу сафар ҳам ўша ҳолатлар қайта такрорланяпти"
Ўзбекистон Суперлигаси 6-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Насаф" баҳси якунланди. Унда томонлар 1:1 ҳисобида дурангга имзо чекди.
Учрашувдан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди ва қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.
"Бугун икки очкони йўқотдик. Қизил карточкага қадар майдонда устунлик қилаётган эдик. Сўнг устунлик рақиб томонига ўтиб кетди, табиийки. Улар бу имкондан унумли фойдаланди ва 1 очкога эга чиқди. Ўтган мавсум ҳам ҳакамлардан кўп жабр кўргандик. Бу сафар ҳам ўша ҳолатлар қайта такрорланяпти, афсуски.
Ҳакамликдан кўнглим тўлмади. Буни очиқчасига тан оламан. Қизил берилган ҳолатда ҳам ён ҳакамнинг қарори вазиятни ҳал қилди. Бир киши кам бўлиб қолмаганимизда осонлик билан ғалабани ўзимизники қилган бўлардик.
Фикрлар