Рўзиқул Бердиев: "Қолган жамоалар билан солиштирганда биз нисбатан маънолироқ ўйин намойиш этяпмиз"
Ўзбекистон Суперлигаси 11-турдан қолдирилган "Насаф" - "Пахтакор" баҳси якунланди. Унда томонлар 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.
Ўйиндан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бугун мамлакатимизнинг икки кучли жамоаси бир-бирига рўбаро келди. Катта ўйинда ким кўп хато қилса, ўша мағлубиятга учрайди. Рақиб кўпроқ тўп назоратига эгалик қилди. Хатолар ҳам жуда кўп бўлмади.
- Олиб келинган легионерлар ўйинидан қониқиш ҳосил қиляпсизми?
- Легионерлар имкон қадар жамоага ёрдам бериш учун ҳаракат қилишмоқда. Ўзбек футболида ўз ўрнини топиб кетиш осон эмас. Йигитлар тезкор, интенсив футболга имкон қадар тезроқ мослашиши керак. Футболчилар ҳам буни яхши тушуниб туришибди.
Бугун Жигаурида иккита ажойиб вазият бўлди. Аммо у имкониятдан фойдалана олмади.
- "Насаф"нинг ўйинида сезиларли пасайиш кузатилмоқда. Бунга айнан нима сабаб бўляпти, деб ўйлайсиз? Жамоа худди Суперлига ўртамиёна клубларига ўхшаб қолгандек туюлмоқда...
- Бу фақат сизнинг фикрингиз, холос. Сиз журналистсиз, бу нарсаларни тушунмайсиз. Агар тушунганингизда бу каби фикрларни билдирмаган бўлардингиз. Клубни бу тарзда муҳокама қилиш сизга эмас.
Ҳар бир ўйинимизда мазмун бор. Қолган жамоалар билан солиштирганда биз нисбатан маънолироқ ҳаракат қиламиз.
Тўғри, таркибда йўқотишлар мавжуд. Бизни Алиқулов, Норчаев каби йигитлар тарк этди. Бироқ бунга ҳеч ким эътибор қаратмайди. Биз ҳамон юқори даражада футбол ўйнай оламиз, фақат бунга озроқ вақт керак!
- Умид Эргашев тўп билан негадир жуда секин ҳаракат қилгандек кўринди. Шу сабаб кўплаб қарши ҳужумлар кескинлигини йўқотиб қўймадими?
- Футболчиларнинг ҳар бирига алоҳида таъкидлаймиз: шошилмаслик муҳим. Ҳар қандай ишда сабр билан ҳаракат қилиш лозим. Дарвозабон Умид Эргашевга ҳам тезкор паслар бўйича алоҳида кўрсатмалар берганмиз.
Насруллаев жароҳати борлиги боис 3-4 та ўйинни ўтказиб юборди. Шунинг учун бугун уни эртароқ захирага олишга қарор қилдик", - деди мутахассис.
Фикрлар
Xakam kup xato qildi
Nasaf kambinatsion uyinni kam uynayapti darvozabon faqat oldinga tepaverdi yon qanotdan hujumlar kam buldi
Pressing deyarli yuq edi chunki jamoalar bir biridan qurqdi
Qo'pol qilib aytganda eshshak semirsa... bir inson uzoq boshqargan davlat ham komanda ham inqirozga uchraydi