Рўзиқул Бердиев: "Йигитларни айблаб бўлмайди"

“Насаф” –“Олимпик” (2:2) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида қатнашди.

- Оғир ўйин бўлди, буни ўзимиз ҳам кутгандик. Йигитларимиз ҳам шундай бўлишини билишарди. Рақиб жамоа тўпни назорат қилиши, кескин ўйнаши ва тезкор ҳаракат қилишини олдиндан ўргангандик. Футболчиларимизга айтгандик, ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам самаралироқ ўйнашимиз керак эди. Лекин бундай бўлмади. Охирги пайтларда таркибимизда ротация қилишга имкониятимиз йўқлиги ҳам таъсир кўрсатяпти. Шунинг учун ўйинларни жуда ҳам оғир ўтказяпмиз. Албатта, бугун ҳужум чизиғидаги ҳужумчимизнинг ҳам йўқлиги билинди.

- Нимага қаторасига дуранг бўляпти? “Нефтчи”ни ҳам, АГМКни ҳам ютиш мумкин эди. Бугун ҳам дуранг бўлармикин деб хавотир билан ўйинга киряпмиз.

- Шунинг учун дуранг бўлаётгандир-да (кулади). Осон ўйинлар ўтказмаяпмиз, барчаси қийин кечяпти. Фарғонада очко йўқотдик, аммо ўша ўйиндан олдин ҳолатимиз бундан ҳам яхши эмасди. Бугунги ўйинда жамоага устунлик қилиш учун куч ҳам топа олмаяпмиз. Йигитларни умуман айблаб бўлмайди. Хоҳиш ва истак бор, аммо куч топилмаяпти. Бу албатта қийинчилик туғдирди.

- Ҳакамлик ҳақида нима дейсиз? Ўша вазиятда гол бормиди?

- Ҳакамларни вазиятларини баҳолашда эътибор қилганим йўқ. Агар гол бўлганида айтишарди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!