РПЛ. Бугун Шомуродов Жалолиддинов қарама-қаршилигини кўрамизми?

Бугун Россия премьер-лигасида 7-тур учрашувлари давом эттирилади. Жумладан, “Ростов” ўз майдонида “Локомотив”ни қабул қилади.

Биз учун аҳамиятлиси, бугун беллашадиган ҳар иккала жамоа сафида ҳам ўзбекистонлик футболчилар бор. “Ростов”да Элдор Шомуродов бўлса, “Локомотив”да Жасур Жалолиддинов.

Бугун “Ростов Арена”да Тошкент вақти билан соат 22:30 да бошланадиган ўйинда ҳамюртларимизнинг чиройли ўйинларидан баҳраманд бўламиз, деган умиддамиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!