РПЛ. Денисовнинг жамоаси аутсайдер клубни ҳам енга олмади

Ҳамюртимиз Виталий Денисов фаолият олиб борадиган "Рубин" жамоаси бу тур сафарда "Сочи" билан баҳс олиб борди. "Фишт" стадионида кечган учрашувда кучлар тенг келди - 1:1. Денисов захирада қолди.

Бугунги натижадан сўнг қозонликлар ҳисобидаги очколар сони 19 тага етди ва жамоа турнир жадвалидаги 16 жамоа орасида 15-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!