РПЛ. "Локомотив" - "Зенит": Матнли трансляция

  • 90+5'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди.

  • 90+3'

    Райкович Чорлука ўрнига ўйинга қўшилди.

  • 90+2'

    Учрашув сўнгида "Зенит" олдинга ўтди. Аммо Мурило барчасини назорат остига олган эди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Жемалитдинов сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

  • 87'

    "Зенит" таркибида ҳаракат қилган Малком ҳамда Оздоев ўрнига Ерохин ва Сутормин ўйинга қўшилди.

  • 86'

    Чорлукага тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 84'

    Майдон эгалари ўйин охирига яқинлашган сари темпни оширмоқда. Бу сафар хавфли ҳужумдан кейин рақиб ҳимоячилари тўпни майдон ташқарисига базўр чиқариб юборишди.

  • 82'

    "Темирйўлчилар" ўта хавфли вазиятни бой беришди. Жарима майдончаси ичида Миранчук зарба бера олмади. Жуда қулай вазият қўлдан чиқди.

  • 79'

    Рибчинский майдондан олинди. Унинг ўрнига қолган вақт давомида Жемалитдинов ҳаракат қилади.

  • 78'

    Малком Мастовойга ажойиб узатма амалга оширди. Андрей тўпни даврозага тўғирлиб юборди аммо Гильерме ўз ўрнида.

  • 75'

    Москваликларнинг навбатдаги зарбасини Кержаков эгаллаб олди.

  • 72'

    "Зенит" мураббийидан ҳам иккиталик юриш: Азмун ва Жирков ўрнига Ригони ҳамда Круговой майдонга тушди.

  • 71'

    Лисакович фаол ҳаракати билан жамоасига илк бурчак тўпини ишлаб берди.

  • 69'

    Миранчукнинг ўнг қанотдан узатган тўпига ҳозиргина ўйинга қўшилган Эдер боши билан зарба берди. "Локо" мураббийи Николичнинг ўзгартиришлари ўйин темпини оширди.

  • 68'

    Бурчакдан етказилган тўпга зарба берган Ловреннинг уриниши ноаниқ кетди.

  • 66'

    Миранчук Сантосни чалғитди ва узоқ бурчакка зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб, майдонни тарк этди.

  • 64'

    Мезбонлар сафида ўзгариш: Камано ва Смолов ўз ўрнини Эдер ҳамда Лисаковичга бўшатиб берди.

  • 63'

    Дзюбанинг пасидан кейин Малком зарба берди. Бироқ ҳимоячилар бу сафар ҳам дарвозабонга иш қолдирмади.

  • 62'

    Майдон эгаларида ўта хавфли вазият пайдо бўлганди. Камано қанотдан марказ сари юрди ва дарвозага зарба йўллади. Тўп устуннинг ёнгинасидан ўтиб, майдонни тарк этди.

  • 60'

    Тезликда ўтиб кетмоқчи бўлган Мостовойга Куликов имкон бермади. Гильерме олдинга чиқиб, тўпни эгаллаб олди.

  • 58'

    Ракицкий бу сафар ҳам Караваевга узатма берди. Лекин жамоадоши унинг мақсадини тушуна олмади.

  • 56'

    Дзюба рақиб майдонида тўпни эгаллаб, икки рақибини алдаб ўтишга уринди. Аммо ҳимоячилар бу вазиятда яхши ҳаракат қилди.

  • 55'

    Мезбонлар яхши ҳужум уюштирди. Рақиб жарима майдончаси ичида Смолов тўпни эгаллаб, дарвоза томон зарба берди. Бироқ тўп йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди.

  • 52'

    Дзюба дарвоза томон зарба йўллади аммо тўп Караваевнинг қўлига тегди.

  • 50'

    Жирков Дзюбанинг узатмасидан кейин қулай позицияга чиқиб борди. Бироқ ён ҳакам байроқчасини кўтарган эди.

  • 49'

    Смолов тўп билан олдинга юрди ва шеригини пас билан таъминлади. Бироқ узатма кучли чиққан эди.

  • 46'

    Иккинчи 45 дақиқалик аввалидаёқ Малком жамоасини олдинга бошлади. Аммо Куликов унга яхши қаршилик кўрсатди ва вазиятни бартараф этди.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди!

  • 46+2'

    Танаффус!

  • 46+1'

    Магкеевнинг узоқ масофаданн берган зарбаси анча юқоридан ўтиб кетди.

  • 45'

    Бош ҳакам Москалев биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берди.

  • 43'

    Тайм сўнгига келиб жамоалар темпни оширмоқда.

  • 41'

    Куликовга тегган тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди. Петербургликларнинг навбатдаги барчак тўпи ҳам бесамар якунланди.

  • 38'

    Рибчинский жарима майдончаси яқинида Жирковни йиқитди. Хавфли жарима зарбаси петербургликларда юзага келди.

  • 37'

    Малком жарима тўпини етказиб берди. Тўпга зарба берган Ловренга бироз омад етишмади. Тўп тўсин олдидан ўтиб, майдонни тарк этди.

  • 35'

    Смолов жарима майдончаси ичида икки рақибини чалғитди ва тўпни дарвозага йўллади. Бироқ "Зенит" посбони Кержаков тўпни майдон таўқарисига чиқариб юборди.

  • 33'

    Москваликлар ҳам тез-тез олдинга ўта бошлади. Бу сафар Миранчук ва Камано яхши ҳаракат қилди. Аммо якунда барибир ноаниқ пас амалга оширишди.

  • 31'

    "Локомотив"нинг позицион ҳужуми Смоловнинг тушунарсиз ҳаракатидан кейин барбод бўлди.

  • 29'

    Эронлик ҳужумчига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Бу вақтда ВАРга мурожаат қилган ҳакам пенальти йўқлигини билдирди.

  • 28'

    Жарима майдончаси ичида Чорлука Азмунга нисбатан бироз қалтис ўйнади. Сердар майдонда ётибди.

  • 26'

    Дзюбага ишлатилаган қўполлик учун Рибус огоҳлантирилди.

  • 25'

    Азмун рақиби билан тўқнашиб кетди ва майдонда ётибди. Ҳайрият, у билан барчаси жойида.

  • 23'

    Миранчук ажойиб тарзда очилди ва шерикларидан пас қабул қилди. Бироқ у воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетган эди.

  • 21'

    Меҳмонлар катта устунликка эга бўлмоқда. Аммо "темирйўлчилар" қарши ҳужумларда хавфли туюлмоқда.

  • 20'

    Дзюба фаол ҳаракатлари билан жамоасига бурчак тўпи ишлаб берди.

  • 18'

    Ракицкий шеригига диагонал узатма амалга оширди. Аммо Караваев тўпга етиб бора олмади.

  • 16'

    Мостовой тўпни қабул қилишда бироз секин ҳаракат қилди. Натижада, ҳимоячи хавфни бартараф эта олди.

  • 14'

    Бу сафар Камано ҳимояда ишончли ўйнади. У Дзюбани зарарсизлантиришни уддалади.

  • 12'

    Йўқ! Ҳакам ВАРдаги ёрдамчиларига қулоқ солди ва голни бекор қилди. Офсайд!

  • 10'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Жарима майдончаси ичидан зарба берган Рибчинский яқин бурчакни ишғол этди.

  • 9'

    "Локомотив"нинг навбатдаги ҳужуми Каманонинг ноаниқ ҳаракатидан кейин узилиб қолди. Франциялик футболчи шерикларини тушуна олмаяпти.

  • 7'

    Мезбонлардан жавоб ҳужумида Миранчукнинг зарбаси хавфли кўриниш олди. Бироқ у зарбада бироз адашди.

  • 6'

    Оздоевнинг чап оёқда йўллаган зарбаси тўсинга тегди. Петербургликлар ўйинни катта устунликда бошлади.

  • 6'

    Жирков ўз қанотидан ҳавфли рейдлар амалга оширмоқда. Бугун "Локомотив" ҳимоясига осон бўлмаслиги тайин.

  • 4'

    Камано Антон Миранчукни яхши позицияга чиқариб юборди. Бироқ Антон ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетганди.

  • 3'

    Дзюба  боши билан жамоадошига тўп оширди. Аммо у рақибига нисбатан қўполлик ишлатган эди.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Ўйин бир неча дақиқалар ичида бошланади. Футболчилар майдонга тушиб келмоқда.

  • 0'

    Ассалому алайкум, миллионлар ўйинининг муҳтарам мухлислари! Биз билан эканлигингиздан хурсандмиз!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!