РПЛ. "Ростов" сафарда ғалабани қўлдан чиқарди

Россия премьер-лигаси 6-туридан ўрин олган "Краснодар" - "Ростов" учрашуви якунланди. Унда 1:1 ҳисоби қайд этилди.

Дастлаб, Норманн Шомуродор ишлаб олган жарима зарбасини қойилмақом қилиб дарвозага киритди. Аммо мезбонлар бу голга 72-дақиқада Маркус Бергнинг аниқ зарбаси билан жавоб қайтара олди. 

Ушбу натижадан кейин онлайн турнир жадвалида "Ростов" 7-ўринда, "Краснодар" эса 9-поғонада жойлашган.

  • 90+5'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияя Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди.

  • 90+4'

    Ростовликлар охирги имкониятни қўлга киритди: аммо стандарт вазиятдан фойдалана олишмади.

  • 90+2'

    Ўйин сўнгини мезбонлар фаол ўтказмоқда.

  • 90'

    Асосий вақтга 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90'

    Бу сафар бошқа рақибининг оёғига тепгани учун Тошевский сариқ карточка билан жазоланди.

  • 89'

    Тошевский дарвозабон майдончаси ичида Сафоновга нисбатан қўпол ўйнади. У бунинг учун огоҳлантирилиши мумкин.

  • 87'

    Вандерсон бугун "Ростов" футболчиларини осонгина алдаб ўтмоқда.

  • 85'

    Майдонда ҳаракат қилган Шоуродов ҳамда Еременко захирага олинди. Уларнинг ўрнига Тошевский ва Логашов туширилди.

  • 82'

    Кабелланинг яқин масофадан берган зарбасини Песьяков қайтарди. "Ростов" футболчилари ўйинни ташлаб қўйишди. Дарвозабон яна қанча қутқара олиши ноаниқ.

  • 80'

    Сулейманов ўйинга қўшилди. У Клаэссоннинг ўрнида ҳаракат қилади.

  • 79'

    Вандерсоннинг зарбаси устун ёнгинасидан ўтиб кетди. Мезбонлар хавфли ҳужумлар уюштиришда давом этмоқда.

  • 78'

    Мезбонлар ҳужумда қўполлик ишлатди.

  • 75'

    Мезбонлар босим қилишда давом этмоқда.Бу сафар Петровнинг зарбаси хавфли тус олди.

  • 74'

    Глебов ва Долгов майдонга тушди. Улар Ионов ҳамда Хасимото ўрнида ҳаракат қилади.

  • 73'

    Ҳакам футболчиларга сув ичиш имкониятини тақдим этди.

  • 72'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Ҳужум қилишда давом этган "Краснодар" ҳисобни тенглаштирди. Маркус Берг бўш қолган дарвозани ишғол этди.

  • 70'

    Мезбонлар катта устунлик билан ўйинни давом эттирмоқда. Бироқ улар ҳисобда ортда қоляпти.

  • 69'

    Вандерсоннинг зарбасини тўғри позиция танлаган Песьяков эгаллаб олди.

  • 67'

    Уткиннинг жарима майдончаси ичидан йўллаган зарбаси устунга тегди. Мезбонлар темпни оширмоқда.

  • 66'

    Мезбонлар таркибида Кабелла майдонга тушди. У Вильенани алмаштирди.

  • 64'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Шомуродов ишлаган жарима зарбасини Норманн қойилмақом ижро этди ва ҳисобни очди.

  • 64'

    Байрамян ўз ўрнини Полозга бўшатиб берди.

  • 63'

    Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетаётган Шомуродовни қўполлик билан тўхтатган Мартинович огоҳлантирилди.

  • 60'

    Олссоннинг супер зарбасини Песьков қайтарди. Тўп дарвозанинг тўққизлигига қараб кетаётган эди.

  • 59'

    Мезбонлар таркибида ҳаракат қилган Газинский ўрнига Уткин ўйинга қўшилди.

  • 57'

    Жамоалар ўйин темпини бироз туширишди. Бу чалғитувчи ҳолат бўлиши ҳам мумкин.

  • 55'

    "Ростов" позицион ҳужум қилмоқда. Жарима майдончасига ёриб кириш бироз қийинчилик туғдирмоқда.

  • 52'

    Мезбонлар кетма-кет ҳужумлар уюштириб, рақибни босим остида ушлаб турибди.

  • 50'

    "Краснодар"нинг қарши ҳужумлари хавфли тус олмоқда.

  • 49'

    Хашимото рақиб қарши ҳужумини қўполлик билан тўхтатиб қолгани учун бу сафар оғзаки огоҳлантирилди. Кейингиси карточка бўлиши мумкин.

  • 47'

    Иккинчи 45 дақиқаликни мезбонлар нисбатан фаол бошлади.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Жамоалар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45+4'

    Танаффус!

  • 45+4'

    Вилена узоқ масофадан зарба йўллади. Унинг уриниши тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

  • 45+3'

    Норманнинг зарбаси дарвозабонга муаммо туғдирмади.

  • 45+1'

    Жамоадошининг ажойиб пасидан кейин бирга-бир вазиятга чиқиб борган Берг ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 45'

    Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    "Краснодар" футболчиларининг стандарт вазиятдан оширган тўпини Песьяков ушлаб олди.

  • 42'

    Еременконинг жарима майдончаси марказига узатган тўпига Шомуродов зарба бермоқчи бўлди. Бироқ ҳимоячилар унга ҳалал бера олишди.

  • 39'

    Шомуродовнинг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 37'

    Яқин масофадан берилган иккита зарбаси меҳмонлар посбони Песьяков қайтара олди.

  • 36'

    Ионовнинг узатмасига Байрамян ета олмади. Акс Ҳолда, у қулай вазият ҳосил қилиши аниқ эди.

  • 34'

    Мезбонларнинг ҳужумини бартараф этиб, дарҳол қарўи ҳужумга ўтган ростовликлврнинг уриниши Норманнинг ноаниқ ҳаракати туфайли узилиб қолди.

  • 32'

    Юзага келган тўхталиш жамоаларга салбий таъсир қилгандек, гўё. Ўйин темпи бироз пасайди.

  • 30'

    Ҳакам ВАРдаги ёрдамчиларидан пенальти бор ёки йўқлигини текширишни сўради. Кейинроқ ўзи бориб кўрди ва пенальти йўқлигини айтди.

  • 27'

    Байрамянга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 26'

    Майдон марказида Еременко ва Петроа ўзаро келишолмай қолишди. Ҳак икки футболчига ҳам карточка кўрсатилди.

  • 24'

    Ҳакам жамоаларга салқинланиб олиш имкониятини берди.

  • 23'

    Мезбонлар жарима майдончаси ичида "Ростов" футболчисининг қўлига тўп текканлигини айтмоқда. Аммо вазият ҳакам назорати остида эди.

  • 20'

    Еременконинг яқин масофадан берган кучли зарбаси устунга тегди.

  • 18'

    Бурчак зарбасидан оширилган тўпни мезбонлар дарвозабони уриб юборди.

  • 17'

    Шомуродовнинг яқин бурчакдан йўллаган хавфли зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 16'

    Шомуродовга узатилган қулай пасга Кайо эртароқ етиб келди.

  • 13'

    Мезбонлар тўп назоратини қўлга олди. "Ростов" прессингда.

  • 11'

    Кетма-кет икки бор бурчак тўпини ижро этган Ростовликларнинг уринишлари муваффақиятсиз якунланди.

  • 8'

    Шомуродовнинг акробатик усулда йўллаган зарбасини рақиб посбони ушлаб олди.

  • 7'

    Ўйин шиддатли ҳужумлар билан давом этмоқда.

  • 5'

    "Ростов" жарима майдончаси ичида Газинский йиқилиб тушди. Ҳакам қўполлик бўлмаганини таъкидлади.

  • 3'

    Дарвозаси томон йўлланган илк зарбани Песьяков ушлаб олди.

  • 2'

    Шомуродов дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бораётган эди. Бироқ унга тўп оширган Байрамян қоидани бузганлиги учун ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Ўйинчилар майдонга тушиб келишди. Ўйин бошланиш арафасида.

  • 0'

    Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Бизни танлаганингиз қувонарли!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!