РПЛ. "Рубин"дан дуранг, Ўрозов энг яхши футболчи бўлди
Россия Премьер-лигаси 7-туридан ўрин олган "Рубин" - "Ахмат" беллашуви бўлиб ўтди ва унда жамоалар 1:1 ҳисобида дурангга имзо чекди.
Қозон клуби сафида ҳа ракат қилаётган Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Жаҳонгир Ўрозов беллашувни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Легионеримиз беллашув давомида фаол ҳаракатлари билан ажралиб турди ва рақиб жамоанинг икки зарбасини тўсиб, муқаррар голлардан асраб қолди. Ўрозов "SofaScore" статистик портали талқинига кўра, энг юқори баллни олди - 8.
Маълумот учун, "Рубин" айни дамда 10 очко жамғариб, 8-поғонани эгаллаб турибди.

Фикрлар