РПЛ. Шомуродовнинг голи жамоасини мағлубиятдан сақлаб қола олмади
Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Элдор Шомуродов фаолият олиб борадиган "Ростов" бу тур сафарда "Тамбов" билан куч синашди ва 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
27-дақиқада Шомуродов ҳисобни очган бўлса, орадан 10 дақиқа ўтар-ўтмасдан Георги Мелкадзе мувозанатни тиклади. Иккинчи бўлим ўрталарида эса яна ўша Мелкадзе жамоасига ғалаба келтирган голни киритишга эришди.
Шу тариқа, Валерий Карпин шогирдлари жорий йилги мавсумда иккинчи бор мағлуб бўлди. Ростовликлар 20 очко билан 3-ўринда қолишди.
Фикрлар