РПЛ. "Спартак" - "Локомотив": Матнли трансляция

  • 90+4'

    Учрашув якунланди! Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди.

  • 90+3'

    Ларссон ўз ўрнини Гус Тилга бўшатиб берди. Шунингдек, жароҳат олган Умяров ўрнига Ешенко ўйинга қўшилди.

  • 90+1'

    Наиль Умяров жароҳат олиб майдонда ётибди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    "Темирйўлчилар" борган сари ҳужумга чуқурроқ ўтмоқда. Аммо рақиблар ҳам орқа чизиқда ишончли ҳаракат қилмоқда.

  • 88'

    Ҳозиргина майдонга тушган Камано жарима майдончаси яқинида қўполлик ишлатди.

  • 86'

    Ўйин қоидасини бузгани учун Умяров ҳакам томонидан жазоланди.

  • 85'

    "Локомотив" мураббийи Марко Николичдан бирёла 3 ўзгариш: майдонда ҳаракат қилган Эдер, Рибчинский ва Смолов ўрнига Камано, Лисакович ҳамда Жамелитдинов туширилди.

  • 83'

    Ўтказиб юборилган голдан кейин "темирйўлчилар" олдинга ўтмоқда.

  • 81'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Александр Соболев рақиб дарвозабонига ҳеч қандай имконият қолдирмади ва ҳисоб жамоаси томонга ўзгартирди.

  • 80'

    Дмитрий Рибчинский сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 79'

    Зелимхан Бакаев ўрнига Максим Глушенко ўйинга қўшилди.

  • 79'

    Эдер томонга келаётган узатмани Жиго қайтариб юборди.

  • 76'

    "Спартак" аъзолари бурчак тўпини бу сафар ҳам муваффақиятли якунлай олмади.

  • 75'

    Смоловнинг икки ҳимоячини чалғитиб оширган тўпини Эдер голга айлантира олмади.

  • 72'

    Зобнин бурчакдан навбатдаги узатмани амалга оширди. Бу сафар ҳам "Спартак" ундан фойда чиқара олмади.

  • 71'

    Самуэль Жигонинг кутилмаганда йўллаган зарбаси бироз ноаниқ кетди.

  • 70'

    Рақибига нисбатан қўпол ўйнагани учун Чорлука сариқ карточка билан жазоланди.

  • 69'

    Смоловнинг суст ҳаракатларидан кейин тезкор қарши ҳужум барбод бўлди.

  • 66'

    Алекс Крал тўпни ўзига бўйсундириб, аниқ зарба берди. Дарвозабон қийин вазиятда жамоадошлари жонига ора кирди.

  • 64'

    Ларссоннинг жарима майдончаси чизиғидан берган навбатдаги зарбаси кучсиз йўналди. Дарвозабон уни ҳотиржам эгаллаб олди

  • 62'

    Умяровнинг зарбасини рақиб посбони Гильерме ушлаб олди.

  • 60'

    "Темирйўлчилар" бурчак зарбасини ўйинга киритишди. Рақиб футболчилари яхши ҳаракат қилди.

  • 59'

    Жароҳат олган Понсе ўрнига майдонга Александр Соболев тушди.

  • 57'

    Ўйин тўхтаб турибди: Эсекиель Понсега тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 56'

    "Спартак" вакиллари бурчак тўпидан кейин қулай имконият ҳосил қилди. Аммо хавф меҳмонлар томонидан бартараф этилди.

  • 54'

    Криховякнинг айёрона зарбаси бироз ноаниқ кетди. Дарвозабон бу вазиятда ожиз эди.

  • 53'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Тўп дарвоза тўрида! Ларссон ўзининг чиройли зарбаси билан ҳисобни тенглаштирди.

  • 51'

    Бурчакдан узатма амалга оширган "Спартак" футболчисининг пасини дарвозабон Гильерме ушлаб олди.

  • 50'

    Бакаевнинг хавфли зарбасини ягона гол муаллифи Мурило қайтарди.

  • 48'

    "Спартак" футболчилари хавфли ҳужум уюштиришди. Рақиб ҳимоячиси ўз ўрнида.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 46'

    Жамоалар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45+5'

    Танаффус!

  • 45+4'

    "Спартак" футболчиси офсайдда қолиб кетди.

  • 45+2'

    Алекс Кралнинг узатмаси кучлилик қилди. Жамоадоши уни эгаллаб ололмади.

  • 45'

    Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Ортдан рақибини чалиб йиқитгани учун меҳмонлар Криховяк огоҳлантирилди.

  • 44'

    "Локо" вакиллари тайм сўнгида марказда яхши ҳаракат қилмоқда.

  • 42'

    "Темирйўлчилар" ҳимоячиси Рибусга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 40'

    "Спартак" футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 38'

    Ҳакам ўйин тизгинини бироз қўлдан чиқаргандек. Жамоалар қўпол футбол намойиш этмоқда.

  • 36'

    Алексей Миранчук ўз ўрнини Дмитрий Рибчинскийга бўшатиб берди. Аввалроқ у жароҳат олган эди.

  • 34'

    Мацей Рибус жарима зарбасини муваффақиятсиз ижро этди. Зарба жамоадошларидан бирига тегди.

  • 31'

    "Спартак" вакиллари қулай имкониятни бой берди.

  • 29'

    Понсе дарвозага зарба йўллаш имкониятини топди. Дарвозабон тўпни эгаллаб олди.

  • 27'

    Ларссон марказга узатма амалга оширди. Бироқ жамоадошлари тўпга етиб бора олмади.

  • 26'

    Ҳозиргина майдонга тушган Магкеев рақиб ҳужумини бартараф этди.

  • 24'

    Меҳмонлар марказда тўп назоратини қўлга олди. "Спартак" прессингда.

  • 22'

    Жикия бурчакдан узатма амалга оширди. Ҳимоячилар фаол ўйнади. Ҳужум иккинчи темп билан давом эттирилади.

  • 21'

    Эдернинг ҳаракатлари рақиблари томонидан бартараф этилди.

  • 20'

    Эдер ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 18'

    Бариновнинг жароҳати жиддий кўринади. Унинг ўрнига Магкеев туширилди.

  • 17'

    Баринов майдон марказида жароҳат олиб ётибди. Унга тиббий ёрдам керак.

  • 15'

    "Спартак"да қулай стандарт вазият юзага келди, аммо улар бундан фойдалана олишмади.

  • 14'

    "Локомотив" футболчилари майда паслар билан рақибни кўпроқ югуришга мажбур қилмоқда.

  • 12'

    "Темирйўлчилар" рақиб майдонида ишончли ҳаракат қилмоқда.

  • 10'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Миранчукнинг ажойиб узатмасини Мурило Серкейра дарвозага йўллади. 

  • 7'

    Ларссон дарвозага ноаниқ. зарба берди.

  • 6'

    "Спартак" ўнг қанотдан жарима зарбасини амалга оширади.

  • 5'

    Ўйин бошидаёқ рақибини чалиб йиқитгани учун Баринов огоҳлантирилди.

  • 2'

    Жамоалар баҳсни ўртача темпда бошлашди.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Ўйин бошланиш арафасида. Жамоалар майдонга тушиб келмоқда.

  • 0'

    Ассалому алайкум, миллионлар ўйинининг муҳтарам мухлислари. Биз билан эканлигингиздан хурсандмиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!