РПЛ. "Спартак" аутсайдер майдонида қийинчилик билан ғалаба қозонди

Россия премьер-лигаси 5-туридан ўрин олган "Ротор" - "Спартак" учрашуви якунланди. Унда москваликлар 1:0 ҳисобидаги ғалабага эришди.

Ўйиндаги ягона гол 54-дақиқа ўтиб бораётган вақтда Зелимхан Бакаев томонидан киритилди. 11 метрлик нуқтага яқинлашган Бакаевнинг зарбаси устунга тегиб, дарвоза тўридан жой олди.

Ҳамюртимиз Остон Ўрунов бу учрашувда захира ўриндиғида қолдирилди.

  • 90'

    "Спартак" энг сўнгги вазиятни қайтарди. Учрашув якунланди! "Спартак" қийин ғалабани қўлга киритди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    Маслов огоҳлантирилди.

  • 90+'

    Бутун "Спартак" ҳимояланмоқда.

  • 90+'

    Максименко вақтни чўзгани учун огоҳлантирилди.

  • 90+'

    Жарима зарбаси дарвоза устуни ва тўсини кесишган жойга бориб тегди. Қойил "Ротор"!!!

  • 90+'

    Ешченко ўз жарима майдони ёнгинасида қоидани бузди ва сариқ карточка олди.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Глушенковнинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб майдонни тарк этди.

  • 87'

    Зобнинга тиббий ёрдам кўрсатилди.

  • 85'

    Жигулевнинг узоқ масофадан берган зарбаси хавфли траектория олди.

  • 85'

    Собольевнинг ноаниқ узатмаси сабаб москваликлар ҳужуми барбод бўлди.

  • 83'

    "Спартак" волгоградликларнинг темпини пасайтириш мақсадида тўп назоратини амалга оширмоқда.

  • 81'

    Зурико қийинчилик билан бўлса-да, зарба беришни уддалади. Максименко ўз ўрнида.

  • 81'

    Жигонинг фаоллиги "Спартак"ни хавфли зарбадан қутқариб қолди.

  • 80'

    "Ротор" жиддий тарзда гол учун ҳаракат қилмоқда.

  • 78'

    "Ротор" таркибида Манучарян ўрнига Султонов майдонга тушди.

  • 77'

    Бакаев ўрнига Глушенков майдонга тушди.

  • 76'

    Жаримадан узатилган тўпга "Ротор" футболчиларининг берган зарбаси кучсиз чиқди.

  • 74'

    МАААКСИМЕЕЕЕНКООООООО!!! Дарвозабон "Ротор"нинг тезкор қарши ҳужумдан сўнг берган зарбасини қайтарди. Супер сейв. Зурико рейд муаллифи.

  • 72'

    Жигонинг жарима майдони марказида берган зарбаси бироз кучсиз чиқди.

  • 71'

    Гогуа огоҳлантирилди.

  • 70'

    "Ротор" жуда фаол ўйнай бошлади. Улар ўз уйларида мағлубиятга учрашни истамаяпти.

  • 68'

    Манучарьян тиббий ёрдам қабул қилмоқда.

  • 67'

    Узоқдан берилган зарба Максименко томонидан қайтарилди.

  • 66'

    Байриев огоҳлантирилди.

  • 64'

    Бакаевнинг узатмасига Собольев етиб бора олмади.

  • 63'

    Бакаевнинг ўткир бурчакдан берган зарбаси ноаниқ кетди. Тўп оёққа тушмаганди.

  • 61'

    "Ротор" таркибида Жигулев майдонга тушди. 

  • 61'

    Жикияга тиббий ёрдам кўрсатилди.

  • 60'

    Волгоградликлар "Спартак"нинг яна бир бурчак тўпини хотиржамлик билан қайтарди. 

  • 59'

    Кралнинг узатмаси Собольев учун етиб бўлмас эди.

  • 56'

    Энди "Ротор" ҳужумга ўтишга мажбур. Мана улардан бири. Ҳимоячилар ишончли ўйнади.

  • 55'

    ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Бакаев 11 метрлик жарима зарбасини голга айлантирди. Тўп дарвоза устунига тегиб олгани москваликларни қўрқитган бўлиши табиий.

  • 53'

    Пенальти! Соболевга нисбатан қоида бузилди.

  • 52'

    Бакаевнинг ажойиб ҳаракатлари ва жарима майдонига юриши зарбагача етиб бормади.

  • 51'

    Яна бир Корнер ўхшамади.

  • 50'

    Айртоннинг узатмаси "Спартак"ка 10-бурчак зарбасини тақдим этди.

  • 49'

    Дарҳақиқат, "Ротор" иккинчи бўлимни анча фаол бошлади.

  • 47'

    "Спартак" бироз сергаклик билан ўйнамоқда. Биринчи тайм охирида ҳужумга берилиб кетиш нимага олиб келишини кўриб олди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 45'

    Бурчакдан узатилган навбатдаги тўп ҳам волгоградликларга муаммо туғдирмади.

  • 44'

    Ҳимоячилар "Спартак"нинг яна бир узатмасини қайтаришни уддалади.

  • 42'

    Степановга тиббий ёрдам кўрсатилди.

  • 42'

    Жикияни ҳам вазият қаҳрамони сифатида қайд этишимиз мумкин.

  • 40'

    "Ротор" ажойиб ҳужум ташкил этди. Максименконинг маҳорати москваликларни муқаррар голдан қутқариб қолди. Қайтган тўпни ҳимоячилар дарвозага киришига йўл қўймади.

  • 40'

    Ваниҳоят, Волгоградликлар рақиб ярим майдонига ўтди. Қанотдан узатилган кучсиз тўп ҳимоячиларга қийинчилик туғдирмади.

  • 38'

    "Ротор" қарши ҳужумларга ўтиб кетишга қийналмоқда. Москваликлар борган сари уларни жарима майдони ичига қамаб бормоқда.

  • 37'

    Бакаев жарима майдонига кириб келиб, олис бурчакка зарба бермоқчи бўлди. Аммо унинг зарбаси кучсиз чиқди.

  • 36'

    Кралнинг оёғига тўп мослашмади. Зарба анчагина ноаниқ кетди.

  • 33'

    "Қизил-оқлар" бурчак тўпларидан фойдаланишнинг бошқача усулларини топишлари зарур. Яна бесамар кетди.

  • 32'

    Собольевнинг жуда хавфли зарбаси йўл-йўлакай ҳимоячиларга тегиб, дарвоза томон йўл олди. Дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетаётган тўпни дарвозабон қайтара олмаслигини сезганди. Голга яқинлашяпмиз, чоғи.

  • 31'

    Жикиянинг рейди зарарсизлантирилди. Яхши вазият бўлганди.

  • 30'

    Спартакчилар рақиб ярим майдонида штурм уюштирмоқда.

  • 28'

    Макаров бутсиларининг таг қисми билан Собольев оёқларини босиб олди. Сариқ карточка.

  • 26'

    Ваниҳоят, учинчи бурчак зарбаси ушбу вазиятдаги сўнггиси бўлди. Комбинацион ўйин тўпни олдириб қўйилиши билан якунланди.

  • 25'

    Кетма-кет икки бурчак зарбаси самарсиз якунланди. "Спартак"да учинчи корнер.

  • 24'

    Бурчак тўпи москваликлар томонидан муваффақиятсиз амалга оширилди.

  • 23'

    Масловнинг жарима майдонига узатган тўпи йўлини ҳимоячи тўсиб қолди.

  • 22'

    Бакаев ўта мураккаб ва нозик пасни амалга оширди. Аммо Зобниннинг зарбасига куч етишмади.

  • 21'

    Волгоградликларнинг узоқдан йўллаган зарбаси трибуналар томон кетди.

  • 20'

    Бурчакдан узатилган тўпга Маслов берган зарба кучсиз чиқди.

  • 18'

    Ларссоннинг товони билан шеригига узатган тўпини тушунмади. "Ротор" қарши ҳужумга чиқиб кетишда хатога йўл қўйди.

  • 16'

    Роман Зобниннинг узатмаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди.

  • 15'

    Жамоалар бир дақиқа бўлсин, ҳужум қилишда тўхтамаяпти. Қизиқ, бундай юқори темпга улар қанча дош бера олар экан.

  • 14'

    Бакаевнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбасини ҳимоячи гавдаси билан қайтарди.

  • 13'

    "Ротор" футболчиси икки ҳимоячи ўртасидан ўтиб кетмоқчи бўлди, бироқ мудофаа вакиллари тўпни ўтказишмади.

  • 11'

    Жигонинг дарвоза ёнгинасидан берган зарбаси ноаниқ.

  • 10 '

    Жикиянинг жаримадан йўллаган зарбаси жонли деворга тегиб, майдонни тарк этди.

  • 8'

    Айртоннинг чап қанотдан уюштирган рейди ва дарвозага зарбаси "Ротор" посбонининг тўпни ушлаб қолиши билан якунланди.

  • 7'

    "Ротор"нинг ҳужуми жарима майдонигача етиб бормади.

  • 5'

    Бакаев сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 4'

    Бурчак тўпи ҳам осонлик билан қайтарилди.

  • 4'

    Москваликлар яхши пас орқали ҳужумга чиқиб кетиши мумкин эди. Аммо ҳимоячилар тўпни бартараф этди.

  • 1'

    Ларссон тезкор рейд билан ўнг қанотдан олдинга интилди. Бакаевга тўпни узатди. Зарба ҳимоячиларга тегиб майдонни тарк этди.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Ўйин бир неча дақиқалар ичида старт олади. Бизни қизиқарли баҳс кутаётгани шубҳасиз.

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз мухлислар. Биз билан эканлигингиздан хурсандмиз!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!