РПЛ. ЦСКА сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди. Файзуллаев эса...

РПЛнинг 19-турида ЦСКА "Оренбург"ни қабул қилиб, 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.  Меҳмонлар 90+3-дақиқада гол уриб, 1 очко ишлашга муваффақ бўлди.

Ушбу учрашувда москваликлар аъзоси Аббос Файзуллаев асосий таркибда майдонга тушди ва 73-дақиқада захирага олинди. 

Шу тариқа, ЦСКА турнир жадвалида 7-ўринга чиқди, жамоа ҳисобида 29 очко мавжуд. "Оренбург" эса 16 очко билан 14-поғонадан жой олган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!