РПЛда декабрь ойининг энг яхши мураббийи ва футболчиси номи эълон қилинди

Туланинг “Арсенал” клуби ҳужумчиси Евгений Луценко РПЛнинг декабрь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар бермоқда.

Айтиш керакки, 32 ёшли футболчи жорий ой премьер-лигада 2 та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 2 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Ушбу номга Луценкодан ташқари шунингдек Бактиёр Зайнутдинов (“Ростов” 2та ўйин, 2та гол), Александр Беленов («Уфа» 2 та ўйин, гол ўтказиб юбормаган), Хвич Кварацхелия («Рубин» 2 та ўйин, 1та гол, 1та ассист) ва Азер Алиев («Уфа» 2 та ўйин, 1та гол, 1та ассист).

Ойнинг энг яхши мураббийи ҳам “Арсенал”дан бўлди. Тулаликлар устози Игорь Черевченко овоз бериш якунларига кўра Сергей Семак0(«Зенит»), Вадим Евсеев («Уфа»), Дмитрий Парфенов («Урал») ва Тимур Шипшев («Тамбов») каби футболчиларни ортда қолдирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!