РПЛда тўп тепаётган ҳужумчи "Ал-Ҳилол" футболчисига айланиш арафасида

"Зенит" хавбеки Малком фаолиятини катта эҳтимол билан Саудия Арабистони чемпионатида давом эттиради. 

Бразилиялик футболчи "Ал-Ҳилол" сафига ўтишга яқин турибди. У янги жамоасида йилига 18 миллион евро маош олади. 

Саудия гранди у билан келишувни ёпиш арафасида. Келишув 2026 йилга қадар мўлжалланиши кутилмоқда. Бу ҳақда таниқли журналист Никола Скира хабар берди. 

Аввалроқ, "Зенит" Малком учун 50 миллион евро талаб қилаётгани ҳақида хабарлар чиққанди. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!