РПЛда тўп тепаётган легионер Европада талаш бўлмоқда
"Спартак" клуби ҳужумчиси Манфред Угальде қишки трансферлар ойнасида бошқа чемпионатга кўчиб ўтиши мумкин.
Коста-Рикалик футболчига АПЛнинг бир қатор клублари қизиқиш билдирмоқда. Хусусан, Угальдени "Кристал Пэлас", "Брентфорд", "Борнмут" ва "Брайтон" каби жамоалар ўз таркибига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.
Айни пайтда Манфред РПЛнинг тўпурарлар рўйхатида пешқадам ҳисобланади. Ҳозирча 22 ёшли футболчининг ҳисобида 14 та гол мавжуд.
Маълумот учун, ҳужумчининг Москва клуби билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Трансфермарктдаги маълумотларга кўра футболчи 9 миллион еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар