"Рубин" - "Спартак": Ўрунов майдонга тушди (матнли трансляция) LIVE 0:2

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    Йевтич ҳам огоҳлантирилди.

  • 90+'

    Макаров сариқ карточка олди.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Максименкодан супер сейв. Бугунги ўйин қаҳрамони москваликлар посбони.

  • 88'

    Понсе ўрнига Собольев майдонга тушди.

  • 86'

    Ўруновнинг тушунарсиз ўйини ва паси оқибатида тўп йўқотилди.

  • 81'

    Ўрунов огоҳлантирилди.

  • 78'

    Ўрунов усталик билан рақибининг оёқлари орасидан тўпни олиб ўтди. Аммо кейин рақибини ушлаб қолди. Фол.

  • 76'

    Бакаев ўрнига Ўрунов майдонга тушди.

  • 72'

    Игнатьевнинг бош билан берган зарбасини Максименко қайтариб қолди.

  • 69'

    Максименко тиббий ёрдам олмоқда.

  • 68'

    Понсе қулай имкониятдан фойдалана олмади.

  • 67'

    Зуев ўрнига Игнатьев майдонга тушди.

  • 65'

    Сон жиҳатдан устунликдан фойдаланиб, "Рубин" олдинга бормоқда.

  • 63'

    Ларссон ўрнига Гапонов майдонга тушди.

  • 62'

    Максименко ортиқча эътироз учун огоҳлантирилди.

  • 61'

    Маслов иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этди.

  • 58'

    "Спартак" ҳимоячилари майдон эгаларига умуман имкон бермаяпти.

  • 56'

    "Спартак" анча хотиржам ўйнамоқда.

  • 54'

    Макаровнинг яна бир зарбаси ўхшамади.

  • 52'

    Ларссоннинг жарима майдони ичидан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 49'

    Макаров яна жарима майдонига ёриб кириб, зарба берди. Йиқилган ҳолда тўпни тепгани сабаб у кучсиз чиқди. Пенальти талаб қилмоқда. Ҳакамнинг фикрича, ҳаммаси жойида.

  • 46'

    Макаров ўнг қанотдан жарима майдонига тезликда ёриб кирди. Зарба ноаниқ.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    Биринич таймга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 45'

    Ларссон узатган тўпни ҳимоячилар ҳужумчиларга етиб келишига йўл қўймади.

  • 44'

    Кварацхелия ҳимоячилар томонидан яхши қўриқланмоқда.

  • 43'

    Корнер ҳеч қандай фойда келтирмади.

  • 42'

    Жарима майдончасига узатилган тўпни Жикия қайтаришга эришди. Бурчак зарбаси бўлади.

  • 40'

    Макаровнинг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди. 

  • 37'

    Жикияга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 36'

    "Рубин"дан ҳужумлар серияси. Ҳар сафар ҳимоячилар тўпни қайтаришга эришди.

  • 30'

    Маслов ҳам огоҳлантирилди.

  • 29'

    Абильдгор сариқ карточка олди.

  • 26'

    Хвичага зарба бериш имконини беришмади.

  • 24'

    Хвича сариқ карточка ишлаб олди. Очиқчасига рақиб ушлаб қолинди.

  • 21'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! "Спартак" иккинчи тўпни ҳам киритмоқда. Медведовнинг хатоси қимматга тушди. Меркуловдан автогол.

  • 20'

    "Рубин"нинг бурчак узатмаси ноаниқ кетди.

  • 19'

    Максименкодан супер сейв. Макаровнинг зарбаси анча хавфли чиққанди. Қойил, Макс!

  • 17'

    Шатовнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси рекашетдан кейин хавфли траектория олди. Хайриятки, тўп ноаниқ кетди.

  • 16'

    Зобнин дарвозабонга нисбатан қоидани бузди.

  • 14'

    "Рубин" ҳам ҳужум уюштира бошлади.

  • 11'

    Зобниннинг қанотдан узатган тўпини дарвозабон ушлаб олди.

  • 8'

    Айртон чап қанотдан жарима майдонига кириб борди. Ҳимоячилар унинг узатган тўпини майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 4'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! "Спартак" ҳисобни очди. Ларссон ажойиб тарзда яқин юқори бурчакни ишғол қилди.

  • 2'

    Бурчак тўпидан берилган зарба дарвозанинг ўнг устунига тегиб қайтди.

  • 1'

    Хвичанинг чап қанотдан уюштирган рейди ажойиб чиқди. Зарба ҳимоячиларга тегиб. майдонни тарк этди.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.

  • 0'

    "Рубин" ва "Спартак" учрашуви бошланиш арафасида. Ўрунов захирада.

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!