Руни Англия мураббийлигини Гвардиолага топшириш кераклигини айтди

Уэйн Руни Пеп Гвардиола Англияни бошқаришини истайди.

- Тўғрисини айтсам, Пепни кўришни истардим. Менимча, Англия энг яхши мураббийларни танлаши керак. Жамоанинг ўйинини ҳисобга олсак, Пеп жуда мос тушади.

Айтганча, Ли Карсли вақтинчалик мураббий бўлиш имкониятини қўлга киритди. Мен Ли билан "Эвертон"да бирга ўйнаганман, иккаламиз ҳам ёш эдик, у жуда яхши инсон ва мураббий. Ли Англия U21 жамоасида жуда яхши ишлади. Шунинг учун у имкониятга лойиқ деб ўйлайман ва агар у яхши ишласа, балки терма жамоанинг навбатдаги мураббийига айланади, - деди Руни.

Маълумот учун, Англия терма жамоасининг собиқ устози Гарет Саутгейт "Евро-2024" турниридан сўнг жамоа мураббийлигидан ўз ҳохиши билан кетган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!