Руни "Дерби Каунти"даги дебютида голли узатмага муаллифлик қилди

Хабарингиз бор 1 январь куни "Дерби Каунти" клуби Уэйн Рунини жамоанинг ўйновчи мураббийи деб эълон қилган эди.

Эътиборлиси, 34 ёшли футболчи майдонга жамоасини сардор сифатида бошлаб тушди ва дебют учрашувида голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.

Эслатиб ўтамиз, Руни “Дерби Каунти” билан 2021 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолаган. У томонлар келишувига кўра яна 1 йилга узайтирилиши ҳам мумкин.

Маълумот учун, Рунининг сўнгги жамоаси АҚШнинг “Ди Си Юнайтед” клуби бўлган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!