Руни "Дерби"даги дебют голини урди
"Дерби Каунти" ҳужумчиси Уэйн Руни Чемпионшипнинг 29-турида "Лутон" (2:3) дарвозасини ишғол этди.
34 ёшли футболчи учрашувнинг 63-дақиқасида ҳисобни очди. Ушбу гол Руни учун жамоада киритган дастлабки голи бўлди.
Шу қаторда, Руни Англия чемпионатида 2017 йилнинг декабридан буён илк голи бўлди. Англияда сўнгги бор, "Эвертон" сафида "Суонси" дарвозасини ишғол этган эди.
Маълумот учун, Руни "чўчқалар" таркибига шу йилнинг январида келиб қўшилди ва дебют учрашувида жамоа сардори сифатида майдонга тушганди.
Фикрлар