Руни

"Эвертон" клуби хужумчиси Уэйн Руни фаолиятини "Ди Си Юнайтед"да давом этиришга яқин турибди.

32 ёшли англиялик вашингтонликлар билан 2,5 йиллик шартнома имзолайди. "Юнайтед" клубининг тарихида Руни энг кўп маош олувчи футболчига айланди бу борада у ушбу вақт мобайнида 13 миллион доллар даромад топади.

Айтиб ўтиш жоизки, МЛС клуби "Эвертон" билан ушбу трансфер бўйича музокараларни якунлашган. Рунининг "мерсисайдликлар" билан шартномаси 2019 йилга қадар имзоланган.

Маълумот учун, "Ди Си" жорий мавсумда МЛСда 12та учрашув ўтқазиб, 11 ўринни эгаллаб келмоқда.