Руни мураббийликда омадини синаб кўрмоқчи
Ads

“Эвертон” клуби ҳужумчиси Уэйн Руни фаолиятини якунлагандан сўнг мураббийликда ҳам ўзини синаб кўрмоқчи эканлигини маълум қилган. Бироқ ҳозирча у яна бир неча йил тўп тепмоқчи.

Мен ўзимни мураббийликда ҳам синаб кўрган бўлардим. Бутун ҳаётим футболда ўтмоқда. Телестудияда ҳам пайдо бўламан, аммо менинг мақсадим мураббийлик ишида, – дея Рунинг сўзларини келтиради Sky Sports нашри.

Руни бу мавсум АПЛда 21 ўйинда 10 голга муаллифлик қилган.