Руни "Ньюкасл"ни бошқармоқчи

"Дерби Каунти" клуби бош мураббийи Уэйн Руни "Ньюкасл"ни бошқариш нияти борлигини билдирди. Бу ҳақда ChronicleLive хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, агар “қарғалар” раҳбарияти яқин орада бош мураббий Стив Брюсни истеъфога чиқарса, 35 ёшли англиялик мутахассис ушбу лавозимда қисқа муддат ишлашга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, "Дерби Каунти" айни дамда Чемпионшип мусобақа жадвалида сўнгги поғонада бормоқда. Молиявий қоидабузарликлар сабаб жамоа ҳисобидан маълум миқдорда очколар олиб қўйилди.

"Ньюкасл" эса АПЛ мусобақа жадвалида 8 турдан сўнг 19-ўринни эгаллаб турилди. Жамоа яқинда саудиялик инвесторлар қўлига ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!