Руни Ван Дейкнинг фикрларига танқидий жавоб қайтарди
Уейн Руни Виржил Ван Дейкнинг "Ливерпуль" тақвимидаги танқидига жавоб қайтарди.
Кеча "Ливерпуль" АПЛнинг 29-туридан ўрин олган қолдирилган баҳсда "Эвертон"га имкониятни бой бериб қўйди. Шанба куни бўлиб ўтадиган навбатдаги беллашувда мерсисайдликлар "Вест Хэм" билан ўйнайди.
"Ўйиннинг бошланиш вақти ҳақида гапиришимиз керак. Бундай учрашувлар доим кураш ва менимча мағлуб бўлмаслигимиз керак. Энди биз ўзимизни қўлга олиб, шанба куни бўладиган беллашувга тайёргарлик кўришимиз керак", - деди "Ливерпуль" ҳимоячиси.
Руни "Sky Sports" телеканалида Ван Дейкнинг бу фикрларини танқид қилди.
"Яна бир бор 12:30 (Тошкент вақти билан 17:30) учрашув ҳақида эшитдик. "Ливерпуль" футболчилари эртага майдонга тушишни исташлари керак. Сабаби, дербидаги мағлубиятдан кейин улар беллашувлар тезроқ тугашини хоҳлайди. Буни енгиб чиқинг. Бу ишингизни бир қисми", - деди Руни.
Фикрлар