Руслан Чагаев фаолиятини якунлади

  • 17 октябрь, 2016, 10:55
  • 0
  • Бокс

Супер оғир вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони ўзбекитонлик Руслан Чагаев (34-3-1, 21 КО) расман профессионал боксдаги фаолиятини якунлади. Бунга унинг кўзлари билан боғлиқ муаммолар сабаб бўлган.

Бу ҳақда боксчининг собиқ менежери Тимур Дугазаев маълум қилган.

Руслан кўриш қобилиятида муаммолар юзага келганлиги сабабли расман фаолиятини якунлади. Биз унга ажойиб хайрлашув жанги ташкил қилиб бермоқчи эдик, аммо у соғлиғини муҳим билиб, карьерасини якунлашга қарор қилди, – дейди Дугазаев.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июль ойида Чагаев ҳимоя жанги ўтказмаганлиги учун WBA вақтинчалик чемпионлик камаридан маҳрум қилинган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!