Руслан Литвинов: "Ўзбекистонни ўрганиб чиқдик. Эртанги ўйинда бор кучимизни ишга соламиз"
"Спартак" клуби ва Россия терма жамоаси футболчиси Руслан Литвинов Ўзбекистон терма жамоасига қарши баҳс олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.
- Эртанги ўйин ҳақида фикрларингиз...
- "Одатдагидек тайёргарлик кўрмоқдамиз. Биз рақибни ўрганиб чиқдик. Эртага ўйинда бор кучимизни ишга соламиз".
- Тожикистон билан ўйиндан сўнг мутахассислар терма жамоангиз ўйинига салбий баҳо беришди. Бунга эътибор қаратдингизми?
- Биз янгиликларни ўқиб боришга мажбур эмасмиз. Бизнинг ўз вазифамиз бор. Баъзида ҳаммаси сиз ўйлагандек бўлавермайди. Бу футбол.
- Фақат қўшни мамлакат жамоалари билан ўйин ўтказилмоқда. Шундан келиб чиқилса, термада ички муҳит қандай?
- Кайфият нормал. Ҳаммаси ижобий ҳолатда. Биз учун муҳими - халқаро баҳсларда иштирок этиш. Барчамиз шунга интиламиз.
Европа жамоалари билан ўйнаш имкониятидан маҳрум эдик. Лекин Ўрта Осиёда ҳам юқори даражадаги термаларга қарши тўп тепмоқдамиз. Бу ерда ҳам футболчилар топ чемпионатларда ҳаракат қилади. Биз учун энг асосийси кўпроқ ўйин ўтказиш", - деди "Спартак" футболчиси.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон - Россия учрашуви эртага 17:00 да бошланади.
Фикрлар