Рустам Ходжаев: "Андижон"нинг ўйинида мураббийнинг имзоси кўриниб турибди"

Маълумки,  бугун “Андижон” Тожикистонда “Хўжанд”нинг ёшлар жамоасига қарши назорат баҳсида 8:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Беллашувни кузатиб борган “Хўжанд” бош мураббийи Рустам Ходжаев “Андижон” матбуот хизматига қуйидагича фикр билдириб ўтди:

"Биз бу учрашувда ёш футболчиларни синаб кўрдик. Албатта, “Андижон” жамоаси кучли эди. Умуман айтганда, яхши учрашув бўлди.

“Андижон” футболчилари бир-бирини яхши тушуниб ўйнашди. Жамоа ўйинида мураббийнинг имзо кўриниб турибди. Бизда эса асосан ёш футболчилар ўйнашди. Шу боис эҳтимол, бундай натижа кутилгандир".

"Андижон" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!