Рюдигер ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат қилди

CHERY AUTO

"Реал" ҳимоячиси Антонио Рюдигер Испания кубок финалида "Барселона"га қарши ўйинда жароҳат олганидан сўнг тиззасида жарроҳлик амалиёти ўтказди ва холати ҳақида шахсан маълумот берди.

Tecno

Эслатиб ўтамиз, 31 ёшли футболчи финалда кучли оғриқ сабабли ўйинни вақтидан аввал тарк этганди. Унга "ташқаридан мениск қисман ёрилиши" ташхиси қўйилди ва футболчи 6-8 ҳафта майдондан четда қолади.

— Етти ойдан ортиқ вақт мобайнида кучли оғриқ билан ўйнаганман. Афсуски, ниҳоясида менискимга операция қилдиришимга тўғри келди. Эндиликда мен ниҳоят оғриқларсизман ва операция муваффақиятли ўтди. Шифокорларга катта раҳмат.

— Мақсадим — тезроқ сафга қайтиш. Олдимизда Миллатлар лигаси ва Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати турибди. Ҳозир эса ҳафтангидан ҳафтага ҳолатимни баҳолаб бораман. Бор кучим билан тикланиш устида ишлайманб, – деб ёзди Рюдигер ижтимоий тармоқда. 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию