Рюдигер: "Реал Мадрид"дан кетиш ниятим йўқ"

CHERY AUTO

"Реал Мадрид" ҳимоячиси Антонио Рюдигер Саудия клубларининг қизиқишига қарамай, жамоани тарк этиш ниятида эмаслигини таъкидлади. 
 
32 ёшли футболчининг шартномаси 2026 йилгача амал қилади ва "Ан-Наср" уни Эмерик Ляпорт ўрнига олиб келмоқчи. Бироқ, Антонио "Реал"да бахтли эканини таъкидлаб, жамоани тарк этмоқчи эмаслигини билдирди. 
 
Бундан ташқари, "қироллик клуби" ёш ҳимоячиларни кузатиб бораётган бўлса-да, Карло Анчелотти Рюдигернинг ишончли ўйинидан мамнун. 
 
Эслатиб ўтамиз, германиялик фулбек жорий мавсум "қаймоқранглилар" сафида 41 та беллашувда иштирок этиб, 2 та гол уришга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!