Сабалета учун мавсум якунланган бўлиши мумкин
Ads

“Манчестер Сити” клуби ҳимоячиси Пабло Сабалета узоқ муддатга сафдан чиққан бўлиши мумкин.

Гап шундаки, “шаҳарликлар” сардорининг кеча бўлиб ўтган “Арсенал”га (2:1) қарши баҳснинг биринчи бўлимида олган жароҳати ўта жиддий бўлиб чиқди. Ёдингизда бўлса унинг ўрнига 2-бўлимда Бакари Санья майдонга тушган эди.

Manchester Evening News нашрининг маълум қилишича, 31 ёшли футболчи чап тиззасидан жиддий жароҳат олган. Ачинарлиси, агар шифокорларнинг ташҳиси тасдиқланса, Сабалета учун мавсум эрта якунига етган бўлади. Аниқроғи, Пабло мавсум сўнггига қадар майдонга қайтмаслиги мумкин.

Маълумот учун, Сабалетанинг “Манчестер Сити” билан амалдаги шартномаси айнан мана шу мавсум сўнгида ниҳоясига етар эди. У ушбу мавсумда 17та учрашувда майдонга тушиб, битта гол уришга муваффақ бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Манчестер Сити”нинг бошқа бир футболчиси – Илкай Гюндоган билан ҳам шунга ўхшаш муаммо пайдо бўлган эди.

Минбар

Барча блоглар