Сабина Бобоқулова бокс бўйича халқаро турнир ғолибаси
Қозоғистоннинг Алмата шаҳрида бокс бўйича 2002-2003 йиллар қизлар ўртасида халқаро очиқ турнир бўлиб ўтди. Бу ҳақда minsport.uz хабар бермоқда.
Унда иштирок этган ҳамюртимиз Сабина Бобоқулова 2003 йили туғилган спортчилар орасида ғолибликни қўлга киритди. Сабина финалда монголиялик Коле Алтинбекони 3:0 ҳисобида таслим этди.
Маълумот ўрнида, Алматадаги халқаро очиқ турнир 2000 йилги Олимпия ўйинлари совриндори Ибрагимов Ермахан Сагиевич шарафига ташкил этилган.
Фикрлар