Сабина Шарипова финалга йўл олди

Халқаро теннис федерацияси томонидан Андижон шаҳрида ўтказилаётган теннис турнирининг хотин-қизлар ўртасидаги яккалик баҳсларда Сабина Шарипова финал йўлланмасини қўлга киритди.

Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Сабина ярим финалда беларуслик Ирина Шимановични 7:5, 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Энди теннисчимиз финалда словениялик Кая Хуанга қарши кортга чиқади.

Sports.uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар