
Сабина Шарипова ишончни оқламади
Ушбу даврада мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Сабина Шарипова черногориялик Данка Ковиничга қарши баҳс олиб борди.
Бугун пойтахтимизда теннис бўйича аёллар ўртасида нуфузли Тошкент очиқ биринчилигининг илк давраси кутилмаган натижаларна бой ўтмоқда.
Унда Сабина рақибасига уч сетда 0:6, 7:5, 2:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Шу тариқа биз учун омадсиз бошланган халқаро турнирда бор умидимиз Нигина Абдураимова ва Оқгул Омонмуродовадан қолди.
Комментарии