Сабина Шарипова: Маргаритани учинчи маротаба енгишимга ишонаман!
Ads

Пойтахтимизда Халқаро хотин-қизлар теннис уюшмаси (WTA) мусобақалар тақвимидан жой олган “Тошкент опен – 2018” халқаро турнири бошланди.

Республика олимпия захиралари теннис мактаби кортларида ўтаётган турнирда мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Сабина Шарипова илк даврада россиялик Маргарита Гаспарянга қарши ўйин ўтказади.

Сабина ушбу ўйин ҳақидаги Sports.uz муҳбирига сўзлаб берди.

– Мен бир неча йил олдин Маргарита билан ўйнаганман. Илк учрашувимиз ўсмирлар ўртасидаги "Australian Open" мусобақасида бўлган. Мен уни ўшанда 6:4, 1:6, 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратганман. Иккинчи учрашув Қарши шаҳридаги "ITF" мусобақасида бўлган ушбу баҳснинг ҳар иккала сетида 6:2 ҳисобида ғалаба қозонганман. Бу ўйинларга анча бўлди ва ҳозир унинг ўйин услуби ўзгарган. Тўғри у кучли теннисчи лекин мен уни мағлуб қилишга бор куч ғайратим билан харакат қиламан. Ушбу ўйинга тайёрман, – дейди Сабина Шарипова.