Садио Мане АПЛнинг август ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди
Ads

Англия профессионал футболчилар ассоциацияси премьер-лиганинг якунланган август ойидаги энг яхши футболчиси номини эълон қилди.

Унга кўра “Ливерпуль” форварди Садьо Мане барчадан кўп овоз тўплаб, ушбу номга сазовор бўлди. Сенегаллик футболчи бу борада Серхио Агуэро, Бенжамен Менди (иккаласи — «Манчестер Сити»), Нил Этеридж («Кардифф»), Лукас Моура («Тоттенхэм») ва Роберто Перейра («Уотфорд») каби футболчиларни ортда қолдиришга эришди.

Эслатиб ўтамиз, Мане АПЛнинг илк 4та турида рақиблари дарвозасига 4та гол уришга эришди.

Минбар

Барча блоглар