Сафар қимматга тушди: “Реал”да яна йўқотиш

“Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти таркибда жароҳат олганлар ва Европа чемпионатидан кейин дам олишга эҳтиёжи борлар кўплиги учун АҚШдаги ўқув-машғулот йиғинларига ёш футболчиларни ҳам жалб қилганди.

Ана шундай ўйинчилардан бири Сесар Паласиосга АҚШ сафари қимматга тушди. 19 ёшли футболчи “Милан” билан бўлган ўртоқлик учрашувида иккинчи бўлимда майдонга тушган эди. Орадан олти дақиқа ўтиб, майдонни тарк этди. Рақиб ҳимоячиси Малик Тшаунинг қўполлиги Паласиосни ўйинни тарк этиши билан якунланди.

Ўйиндан кейин ўтказилган тиббий кўрик Сесар Паласион жиддий шикастланганини кўрсатди. Унинг тизза бўғими жароҳатланган. Энди олти дақиқа ўйнаган футболчи бир неча ой давомида даволанишга мажбур бўлади.

Сесар Паласиос “Реал” ёшлар жамоасининг ҳақиқий етакчиси сифатида тўп тепиб келаётган эди. Мураббийлар уни меҳнатсевар ва кучли характерга эга лидер эканини таъкидламоқда

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!