Сафина Садуллаева мавсумдаги энг яхши натижасини қайд этиб, финалга чиқди
Енгил атлетиканинг баландликка сакраш йўналиши бўйича Токио Олимпиадаси иштирокчиси Сафина Садуллаева АҚШнинг Южин шаҳрида ўтказилаётган енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатини муваффақиятли бошлади.
Баландликка сакраш секторида “А” квалификация гуруҳида иштирок этган юртдошимиз финал йўлланмасини қўлга киритди. Атлетлар финал масаласини ҳал қилишлари учун 1.93 метр баландликни забт этиш кифоя қилди. Аҳамиятлиси, Сафина ўрнатилган барча планкалардан бир уринишда ўта олди.
Қайд этиш жоиз 1.93 метр Садуллаева учун жорий мавсумдаги энг яхши натижа бўлди. Энди у 19 июль куни медаллар учун курашни давом эттиради.
Фикрлар