Саидакбар Сайдалиев "Budapest Spring Festival 2026"да 2-ўринни эгаллади

27 февраль – 7 март кунлари Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида нуфузли "Budapest Spring Festival 2026" халқаро шахмат турнири бўлиб ўтди.

Мусобақада 34 давлатдан 187 нафар шахматчи қатнашди. Ўзбекистон номидан иштирок этган Саидакбар Сайдалиев “А” гуруҳида муваффақиятли иштирок этиб, 7 очко билан 2-ўринни эгаллади ва 1700 АҚШ доллари миқдоридаги мукофотга сазовор бўлди. Шунингдек, у ўз рейтингини +29,3 га оширди.

Турнирда қатнашган бошқа юртдошларимиз натижалари:

“А” гуруҳи

Хумоюн Бегмуратов — 6 очко, 11-ўрин (+14,2 рейтинг)
Абдималлик Абдисалимов — 5 очко, 26-ўрин
Муҳаммадали Абдураҳмонов — 5 очко, 39-ўрин
Ортиқ Нигматов — 1 очко, 102-ўрин

“Б” гуруҳи

Беҳруз Умаров — 7 очко билан 4-ўрин (+26,8 рейтинг)

Будапештдаги турнир ўзбекистонлик шахматчилар учун яна бир муваффақиятли халқаро мусобақалардан бири бўлди. 

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!