Салиба тарихдаги иккинчи 100 миллион еврога баҳоланган марказий ҳимоячига айланди
"Арсенал" футболчиси Вильям Салиба Transfermarkt талқинига кўра, жаҳон футболидаги энг қиммат марказий ҳимоячига айланди.
Нуфузли портал француз футболчисининг бозор қийматини 100 миллион евро этиб белгилади. Шу тариқа, "тўпчилар" ҳимоячиси тарихда ушбу кўрсаткичга эришган иккинчи марказий ҳимоячи бўлди.
Бунгача фақат "Ливерпуль" сардори Виржил ван Дейк 2019 йилда 100 миллион евролик баҳога эга бўлган эди.
Салиба ўтган мавсумда "Арсенал"нинг Англия Премьер-лигасида 22 йиллик танаффусдан сўнг чемпионликни қўлга киритишида муҳим роль ўйнади.
25 ёшли футболчи мавсум давомида Микель Артета жамоаси сафида 50 та учрашувда қатнашиб, 1 та гол ва 1 та голли узатма муаллифи бўлди.

Фикрлар