Салоҳ яна учта гол билан тарихий рекорд ўрнатади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Миср терма жамоаси ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган Янги Зеландияга қарши ўйинда гол урди ва миллий рекордга янада яқинлашди. Канададаги Ванкувер шаҳрида жойлашган «Би-Си Плэйс» стадионида  ўтказилган баҳсда мирсликлар 3:1 ҳисобида зафар қучди.

Салоҳ 67-дақиқада аниқ зарба йўллаб, Миср терма жамоасини олдинга олиб чиқди. Бу гол 34 ёшли футболчи учун терма жамоа сафида 118-ўйинда урилган 67-гол бўлди. Шу тариқа, Муҳаммад мамлакат тарихидаги энг самарали тўпурар рекордига жуда яқинлашди.

Ҳозирча бу кўрсаткич жамоанинг амалдаги мураббийи Хоссам Хассанга тегишли — у терма жамоа таркибида 177 ўйинда 69 та тўп киритган. 

Жаҳон чемпионатида гуруҳ босқичи 11 июндан 27 июнгача давом этади. Жамоалар бир мартадан ўзаро тўқнаш келади ва ҳар бири учтадан ўйин ўтказади. Плей-офф босқичига ҳар бир гуруҳдан иккитадан етакчи терма жамоа, шунингдек, учинчи ўринни эгаллаган жамоалар орасидан энг яхши саккизта жамоа йўл олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!