Салоҳ "Бавария"га ўтган Мане ҳақида гапирди

"Ливерпуль" юлдузи Муҳаммад Салоҳ сенегаллик жамоадоши Садио Маненинг кетиши ҳақида фикр билдирди. Африкалик ҳужумчи фаолиятини "Бавария"да давом эттирадиган бўлди.

“Бу ажойиб сафар бўлди. Бирга ўтган зўр даврлар учун ташаккур. Сенга энг яхши тилакларимни тилайман. Биз сени соғинамиз”, - деб ёзди мисрлик футболчи ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Садио Мане 2016 йилдан бери "Ливерпуль" шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди.

30 ёшли футболчи 32 миллион евро эвазига "Бавария"га ўтди. Томонлар узоқ муддатли меҳнат шартномасини имзолашди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!