Салоҳ дам олмайди
Миср терма жамоаси ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Африка Миллатлар кубогидан кейин таътилга чиқмаслиги ҳақида "Ливерпуль"ни огоҳлантирди.
The Times нашрининг ёзишича, 29 ёшли футболчи 8 февралдан машғулотларни бошлайди ва пайшанба куни “Лестер”га қарши ўйинда майдонга тушишни режалаштирмоқда.
Бундан аввал Салоҳ тиббий кўрикдан ўтади. Клуб унинг учун индивидуал машғулот дастурини ишлаб чиқади.
Эслатиб ўтамиз, Салоҳ Африка кубогида барча еттита ўйинда қатнашди. Миср терма жамоаси эса мусобақа финалига етиб борди ва у ерда пенальтилар сериясида Сенегалга имкониятни бой берди.
Фикрлар