Салоҳ учун

“Ливерпуль” форварди Муҳаммад Салоҳ мавсумнинг қолган қисми учун ўз олдига 2 та мақсад қўйди.

“Мен жамоам мавсумда энг кўп очко жамғариш бўйича рекорд ўрнатиши учун ёрдам беришни хоҳлайман. Ундан кейин эса яна “Олтин бутса”ни қўлга киритишга ҳаракат қилиб кўрмоқчиман.

Буларнинг иккаласини бажариш ҳам осон эмас. Агар биттасини танлаш керак бўлса, мен “Олтин бутса”ни танлардим ”, - дейди мисрлик футболчи.

30 ёшли Салоҳ жорий мавсум АПЛда 17 та гол урди. “Ливерпуль” эса мантиқан мавсум охиригача 107 очко жамғариши мумкин. Бу борадаги рекорд эса “Манчестер Сити”га тегишли. “Шаҳарликлар” бир мавсумда 100 очко жамғаришган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)